المختصر (الأوزبكية)

سورة آل عمران · 3:83

أَفَغَيْرَ دِينِ اللَّهِ يَبْغُونَ وَلَهُ أَسْلَمَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا وَإِلَيْهِ يُرْجَعُونَ

83. Аллоҳнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир осмонлару Ердаги барча жонзот истаса-истамаса Унга бўйсуниб турибди-ку! Ўшалар (яъни, Аллоҳнинг динига итоат қилишни хоҳламаётганлар) ҳам фақат Унинг Ўзига қайтариладилар-ку!

التفسير

Ўша Аллоҳнинг динидан тонган ва тоатидан юз ўгирганлар Аллоҳ бандаларига Ўзи танлаб берган дини - Исломдан бошқасини истайдиларми? Ҳолбуки, осмонлару ердаги ҳамма махлуқот худди мўминлардек ихтиёрий итоат биланми ёки кофирлардек мажбурлигиданми, Ўша Зотга бўйсунадилар-ку! Кейин Қиёмат кунида ҳисоб бериш ва жазо ё мукофотини олиш учун Ўша Буюк Зотга қайтадилар-ку!
المختصر (الأوزبكية) - سورة آل عمران 3:83 · تلاوتي