المختصر (الأوزبكية)

سورة آل عمران · 3:16

الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

16. Улар: «Парвардигоро, бизлар Сенга иймон келтирганмиз, энди Ўзинг гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра», дейдилар.

التفسير

Жаннатилар Парвардигорига дуо қилиб, шундай дейдилар: "Парвардигоро, биз Сенга ва пайғамбарларингга нозил қилган рисолатларга иймон келтирдик, шариатингга эргашдик. Қилган гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра".