المختصر (الأوزبكية)

سورة آل عمران · 3:123

وَلَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ بِبَدْرٍ وَأَنْتُمْ أَذِلَّةٌ ۖ فَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

123. Ахир Аллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсангиз-да, сизларни ғолиб қилди-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз! Шунда шояд (унинг неъматларига) шукр қилгайсиз.

التفسير

Бадр жангида сон жиҳатидан ҳам, ҳарбий тайёргарлик жиҳатидан ҳам кучсиз бўлсангиз-да, Аллоҳ сизларни мушриклардан ғолиб қилди. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқинглар. Шояд, шунда У Зот ато этган неъматларга шукр қилсангизлар.
المختصر (الأوزبكية) - سورة آل عمران 3:123 · تلاوتي