المختصر (الأوزبكية)
سورة آل عمران · 3:105وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
105. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.
التفسير
Эй мўминлар, гуруҳларга ажралиб, фирқа-фирқа бўлиб кетган, Аллоҳ тарафидан аниқ-равшан ҳужжатлар келиб турса ҳам динида ихтилоф қиладиган аҳли китобларга ўхшамангиз. Бундайларга Аллоҳ тарафидан улкан азоб бордир.