المختصر (الأوزبكية)

سورة العنكبوت · 29:66

لِيَكْفُرُوا بِمَا آتَيْنَاهُمْ وَلِيَتَمَتَّعُوا ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ

66. Биз уларга ато этган неъматларга кофир бўлаверсинлар ва (шу бир нафаслик ҳаётларида) «фойдаланиб» қолсинлар. Ҳали яқинда (бу қилмишларининг оқибатини) билиб қолажаклар!

التفسير

Мушриклик қилиб, берган неъматларимизга куфр келтираверсинлар, улардан фойдаланиб қолаверсинлар. Яқинда ўлганларидан кейин бу ишнинг оқибати нақадар аянчли бўлишини билиб оладилар.
المختصر (الأوزبكية) - سورة العنكبوت 29:66 · تلاوتي