المختصر (الأوزبكية)
سورة العنكبوت · 29:53وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ ۚ وَلَوْلَا أَجَلٌ مُسَمًّى لَجَاءَهُمُ الْعَذَابُ وَلَيَأْتِيَنَّهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
53. Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Агар белгиланган муддат (яъни, Қиёмат Куни) бўлмаса эди, албатта уларга (дарҳол) азоб келган бўлур эди. Шак-шубҳасиз, (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келур.
التفسير
Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан, огоҳлантираётганинг ўша азоб тезроқ келсин, дея талаб қиладилар. Аллоҳ азоб учун муайян бир вақтни белгилаб қўймаганида эди, улар талаб қилган азоб ўша заҳоти келган бўларди. Азоб уларга кутмаган пайтларида тўсатдан аниқ келади.