المختصر (الأوزبكية)
سورة العنكبوت · 29:34إِنَّا مُنْزِلُونَ عَلَىٰ أَهْلِ هَٰذِهِ الْقَرْيَةِ رِجْزًا مِنَ السَّمَاءِ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ
34. Шак-шубҳасиз, Биз фосиқ-итоатсиз бўлганлари учун бу қишлоқ аҳли устига осмондан азоб-тош ёғдирувчидирмиз.
التفسير
Бу шаҳар аҳолиси фаҳш ишларни қилганлари боис биз уларнинг устига осмондан тош ёғдирамиз. Аллоҳга итоат қилмай, аёллар қолиб, эркаклар орқали шаҳватини қондиришдек манфур ишлар билан машғул бўлганлари учун уларнинг жазоси мана шу бўлади.