المختصر (الأوزبكية)

سورة إبراهيم · 14:14

وَلَنُسْكِنَنَّكُمُ الْأَرْضَ مِنْ بَعْدِهِمْ ۚ ذَٰلِكَ لِمَنْ خَافَ مَقَامِي وَخَافَ وَعِيدِ

14. Ва улардан сўнг шу ерни сизлар учун маскан қилурмиз. Бу (ваъда) Менинг ҳузуримда (сўроқ-савол бериб) туришдан қўрқувчи ва Менинг (кофирларни дўзахга гирифтор қилиш хусусидаги) ваъдамдан хавф қилгувчи кишилар учундир», деб ваҳий юборди.
Эй Пайғамбар, уларни ҳалок қилганимиздан кейин ерни сизга ва тобеларингизга маскан қилиб берурмиз. Ҳақни тан олмаган кофирларни ҳалок қилиш, улардан кейин ерни пайғамбарлар ва мўминларга маскан қилиб бериш мукофоти Менинг буюклигимни, ҳамма ишларни кузатиб туришимни ҳис этган, кофирларни дўзахга солиш ҳақидаги ваидимдан қўрққан зотлар учундир.

14:14 · المختصر (الأوزبكية)