المختصر (الأوزبكية)
سورة الرعد · 13:40وَإِنْ مَا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ الَّذِي نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَعَلَيْنَا الْحِسَابُ
40. Агар Биз сизга (кофирларга) ваъда қилган айрим нарсаларни (яъни, азобларимизни) кўрсатсак ҳам ёки сизни (уларни азоблашдан илгари) вафот қилдирсак ҳам, албатта, сизнинг зиммангизда (барибир ҳақ динни одамларга тўла) етказиш, Бизнинг зиммамизда эса ҳисоб-китоб қилиш бордир.
التفسير
Эй Пайғамбар, уларга ваъда қилганимиз азобни сизнинг ҳаётлик пайтингизда кўрсатамизми ёки уни кўрсатишдан олдин сизни вафот этдирамизми, фарқи йўқ, сизнинг устингиздаги вазифа етказиб қўйиш, холос. Биз зиммангизга фақат шу вазифани юклаганмиз. Улардан ҳисоб олиш, уларнинг жазо ё мукофотларини бериш сизнинг вазифангизга кирмайди. У ёғи Бизнинг ишимиздир.