Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-A'raf · 7:86

وَلَا تَقْعُدُوا بِكُلِّ صِرَاطٍ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِهِ وَتَبْغُونَهَا عِوَجًا ۚ وَاذْكُرُوا إِذْ كُنْتُمْ قَلِيلًا فَكَثَّرَكُمْ ۖ وَانْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِينَ

86. Ҳар кўчада (одамларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлида тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Озчилик (яъни, куч-қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирганини (яъни, куч-қудратли, азиз қилганини) эсланг ва бузғунчи кимсаларнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.

Тефсир

Ҳар кўчанинг бошида туриб олиб, ўтган-кетганларнинг мол-давлатини талон-тарож қилмангиз, Аллоҳнинг йўлига юрмоқчи бўлганларнинг йўлини тўсмангиз. Мақсадингиз Аллоҳнинг йўлини оғир қилиб кўрсатиб, одамларни ундан бездириш бўлмасин. Аллоҳнинг неъматини эслаб, У Зотга шукр қилингиз. Оз сонли одамлар эдингиз, Аллоҳ сизларни кўпайтирди. Олдинги бузғунчиларнинг оқибати ҳақида фикр юритингиз. Ахир уларнинг оқибати ҳалокат ва харобалик бўлмаганмиди?!

Тефсир на вашем језику

Тефсири на арапском

Превод

Слушај