Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-A'raf · 7:59

لَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِ فَقَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُ إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

59. Қасамки, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир. Албатта, мен сизларнинг буюк Кун (Қиёмат Кунининг) азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди.

Тефсир

Бир Нуҳни қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У қавмини Аллоҳнинг Ўзигагина сиғиниб, Ундан бошқага ибодат қилмасликка даъват қилди ва шундай деди: "Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳга ибоат қилингиз. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Эй қавмим, саркашлик билан кофирлигингизда қолаверадиган бўлсангиз, улуғ куннинг азобига гирифтор бўлиб қолишингиздан хавотирдаман".

Тефсир на вашем језику

Тефсири на арапском

Превод

Слушај