Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-A'raf · 7:17

ثُمَّ لَآتِيَنَّهُمْ مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ وَعَنْ أَيْمَانِهِمْ وَعَنْ شَمَائِلِهِمْ ۖ وَلَا تَجِدُ أَكْثَرَهُمْ شَاكِرِينَ

17. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (Тўғри Йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан».

Тефсир

"Кейин эса уларни охиратдан бездириш, дунёга қизиқтириш, дилларига шубҳалар солиш ва шаҳватларни чиройли қилиб кўрсатиш учун ҳамма тарафларидан келаман. Ўшанда, эй Парвардигорим, уларнинг қалбларига куфрни солганим туфайли кўпларини Сенга шукр қилгувчилардан топмассан".

Тефсир на вашем језику

Тефсири на арапском

Превод

Слушај