Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-A'raf · 7:80وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ أَتَأْتُونَ الْفَاحِشَةَ مَا سَبَقَكُمْ بِهَا مِنْ أَحَدٍ مِنَ الْعَالَمِينَ
80. Лут (пайғамбар) ўз қавмига: «Шундай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди-ку?!
Tafsiir
Лутни эсланг. У қавмининг қилиғидан безор бўлиб деди: "Шу қадар қабиҳ, манфур ишни ўзингизга эп кўриб, бачабозлик қиласизларми?! Бу қадар разолатни сизлардан олдин бирон қавм қилган эмас!"