Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ali 'Imran · 3:96

إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِلْعَالَمِينَ

96. Албатта, одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадир.

Tafsiir

Ер юзида Аллоҳга ибодат қилиш учун қурилган биринчи уй Маккадаги Байтул-Ҳаромдир. У муборак уй. Унинг диний ва дунёвий фойдалари кўп. Бутун оламлар учун ҳидоят унда мужассам.