Al-Mukhtasar (Uzbek)
Hud · 11:86بَقِيَّتُ اللَّهِ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ ۚ وَمَا أَنَا عَلَيْكُمْ بِحَفِيظٍ
86. «Агар мўмин бўлсангизлар (ҳаром-ҳариш йўллар билан бой-бадавлат бўлгандан кўра) Аллоҳ қолдирган (ҳалол) нарса сизлар учун яхшироқдир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман».
Tafsiir
Ўлчашда ҳам, тортишда ҳам одамларга ҳақларини адолат билан тўла берганингиздан кейинги Аллоҳнинг сизга қолдиргани уриб қолганингиздан кўра баракалироқ ва фойдалироқдир. Агар чин мўмин бўлсангизлар, мана шунга рози бўлинглар. Мен амалларингизни ҳисоблаб турадиган қўриқчингиз эмасман. Ошкор-у, яширин, ҳаммасини биладиган Зотнинг Ўзи кузатиб турибди.