Al-Mukhtasar (Uzbek)

Muhammad · 47:18

فَهَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا السَّاعَةَ أَنْ تَأْتِيَهُمْ بَغْتَةً ۖ فَقَدْ جَاءَ أَشْرَاطُهَا ۚ فَأَنَّىٰ لَهُمْ إِذَا جَاءَتْهُمْ ذِكْرَاهُمْ

18. Улар (Макка кофирлари ўтмишдаги ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган қавмлар дучор бўлган ҳалокатлардан эслатма-ибрат олмадилар), энди фақат тўсатдан (Қиёмат) соати келиб қолишинигина кутмоқдалар. Дарвоқеъ унинг аломатлари келди. Бас, уларга (Қиёмат соати) келган вақтида уларнинг эслатма-ибрат олишлари (учун) қандай (имкон) бўлур?!

И з о ҳ. Яъни Аллоҳ таолонинг оят-мўъжизаларидан панд-насиҳат олиб Тўғри Йўлда юришни истаган киши Қиёмат соати келиб қолишидан илгари панд-насиҳат олсин. Чунки у соат келиб қолгач, қилинган тавба-тазарруънинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир. Дарвоқеъ, Қиёмат яқинлигининг аломатлари кўриниб қолди. Ўзлар ётга, оғайнилар ёвга айланиши, улуғлар камайиб, пасткаш-тубан кимсалар кўпайиши ана шундай аломатлардандир.

Тафсир

Кофирлар қиёматнинг тўсатдан кутилмаганда келиб қолишини кутяптилар, холос. Унинг аломатлари эса келиб бўлди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб юборилиши ва ойнинг ёрилиши шулар жумласидандир. У келиб бўлганидан кейин ибрат олиш имкони қолармиди?!

Тафсир на вашем языке

Тафсиры на арабском

Перевод

Слушать

Al-Mukhtasar (Uzbek) - Muhammad 47:18 · Tlawati