المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:72فَأَنْجَيْنَاهُ وَالَّذِينَ مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِنَّا وَقَطَعْنَا دَابِرَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا ۖ وَمَا كَانُوا مُؤْمِنِينَ
72. Бас, унга (Ҳудга) ва у билан бирга бўлган (мўмин зотларга) Ўз раҳмат-марҳаматимиз билан нажот бердик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг думларини қирқдик (ҳалок қилдик). Улар мўмин эмас эдилар.
تفسیر
Биз Ҳуд алайҳиссалом ва у киши билан бирга бўлган мўминларни Ўз раҳматимиз ила саломат қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса таг-туги билан қириб ташладик. Улар мўминлар бўлмадилар. Аксинча, ҳақни ёлғонга чиқариб, азобга лойиқ кимсаларга айландилар.