المختصر (الأوزبكية)
سورة الملك · 67:24قُلْ هُوَ الَّذِي ذَرَأَكُمْ فِي الْأَرْضِ وَإِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
24. Айтинг: «У сизларни Ер юзида яратиб қўйган Зотдир. Сизлар (Қиёмат Кунида) ёлғиз Унга тўпланурсизлар».
تفسیر
Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг: ”Сизларни ер юзига Аллоҳ таоло тарқатди, ҳеч нарсани яратолмайдиган бут-санамларингиз эмас. Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо учун ёлғиз Ўзининг ҳузурига тўпланасизлар, санамларингизнинг эмас. Шундай экан, ёлғиз Ўзидангина қўрқиб, ёлғиз Ўзигагина ибодат қилинглар".