المختصر (الأوزبكية)
سورة الملك · 67:17أَمْ أَمِنْتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِبًا ۖ فَسَتَعْلَمُونَ كَيْفَ نَذِيرِ
17. Ёки сизлар осмондаги Зот устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?! Ҳали (азобга гирифтор қилинганларингизда) Менинг огоҳлантиришим қандай эканлигини билиб олажаксизлар!
تفسیر
Лут қавмига осмондан тош ёғдирган осмондаги Аллоҳ сизларнинг устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар? Азобимга гирифтор бўлгач, огоҳлантиришимнинг ҳақлигини билиб оласизлар, бироқ азобни кўргандан кейин бу билганингиз фойда қилмайди.