المختصر (الأوزبكية)
سورة الزمر · 39:19
أَفَمَنْ حَقَّ عَلَيْهِ كَلِمَةُ الْعَذَابِ أَفَأَنْتَ تُنْقِذُ مَنْ فِي النَّارِ
19. Ахир бир кимсага азоб сўзи (яъни, азобга дучор бўлиш) ҳақ бўлса (сиз уни ҳидоят қилишга қодир бўлурмисиз)?! Ахир сиз дўзахдаги кимсани қутқара олурмисиз?!
Эй Пайғамбар, куфру залолатда бардавом бўлгани туфайли азобга гирифтор бўлиши аниқ бўлиб қолган кимсани сиз ҳидоят қила олмайсиз, унга тавфиқ бера олмайсиз. Эй Пайғамбар, ахир сиз дўзахдаги одамни қутқара олмайсиз-ку!