المختصر (الأوزبكية)

سورة العنكبوت · 29:5

مَنْ كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ اللَّهِ فَإِنَّ أَجَلَ اللَّهِ لَآتٍ ۚ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

5. Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, бас, албатта, Аллоҳ (белгилаган мукофот ва жазо) фурсати шак-шубҳасиз, келгувчидир. У эшитгувчи, билгувчидир.

تفسیر

Ким Қиёмат куни Аллоҳга рўбарў келишдан, У Зотнинг савобидан умидвор бўлса, билиб қўйсинки, Аллоҳ белгилаб қўйган ўша фурсат яқинда келади. Аллоҳ бандаларининг гапларини эшитиб, қилган ишларидан хабардор бўлиб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Яқинда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини берур.