المختصر (الأوزبكية)
سورة طه · 20:42اذْهَبْ أَنْتَ وَأَخُوكَ بِآيَاتِي وَلَا تَنِيَا فِي ذِكْرِي
42. (Эй Мусо), сен ўзинг ва оғанг (Ҳорун) Менинг мўъжизаларимни (одамларга) олиб боринглар ва Мени зикр қилиб — ёдингизда тутишда сусткашлик қилманглар!
تفسیر
Эй Мусо, сен ва аканг Ҳорун Аллоҳнинг қудрати ва бирлигига далолат қиладиган оятларимизни, мўъжизаларимизни етказинглар. Менга даъват қилишда ва Мени зикр этишда бўшашманглар.