المختصر (الأوزبكية)

سورة يوسف · 12:35

ثُمَّ بَدَا لَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا رَأَوُا الْآيَاتِ لَيَسْجُنُنَّهُ حَتَّىٰ حِينٍ

35. Сўнгра, уларга (яъни, Миср ҳокими ва унинг одамларига Юсуф пок эканлиги ҳақидаги) оят-аломатларни кўрганларидан кейин, уни бир вақтгача (яъни, гап-сўзлар тингунча) зиндонбанд қилиб туриш маъқул кўринди.

تفسیر

Азиз ва унинг қавми Юсуф алайҳиссаломнинг бегуноҳ, пок экани ҳақидаги далилларни кўрганларидан кейин ўзларининг шармандаликларини ёпиш учун уни бир муддат зиндонбанд қилиб туришни маъқул кўрдилар.