المختصر (الأوزبكية)

سورة يونس · 10:6

إِنَّ فِي اخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَمَا خَلَقَ اللَّهُ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَّقُونَ

6. Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ҳамда Аллоҳ осмонлар ва Ерда яратиб қўйган нарсаларда Аллоҳдан қўрқадиган қавм учун оят-аломатлар бордир.

تفسیر

Кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, ҳали қоронғу, ҳали ёруғ бўлишида, уларнинг қисқа-узунлигида ҳамда осмонлару ерда яратилган махлуқотларда Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган қавм учун оят-аломатлар бор.