Al-Mukhtasar (Uzbek)
Muhammad · 47:27فَكَيْفَ إِذَا تَوَفَّتْهُمُ الْمَلَائِكَةُ يَضْرِبُونَ وُجُوهَهُمْ وَأَدْبَارَهُمْ
27. Энди, фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига уриб, жонларини олар вақтида, (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?!
Tafsir
Жон олгувчи фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига темирлар билан уриб, минг даҳшатли қийноқлар билан жонларини олаётганда аҳволлари нима кечади, деб ўйлайсиз?!