Al-Mukhtasar (Uzbek)
Ghafir · 40:7الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ
7. Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар) Парвардигорларига ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтурлар ва У зотга иймон келтирурлар, ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан. Бас, тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги фаришталар Парвардигорларига ҳамду сано айтиб, У Зотни нолойиқ айблардан поклайдлар, тасбеҳ айтадилар ва У зотга иймон келтирадилар ҳамда Аллоҳга иймон келтирганларни мағфират қилишини сўраб, дуоларида шундай дейдилар: "Парвардигоро, ҳамма нарсани Ўз раҳматинг ва илминг ила қамраб олгансан. Бас, тавба қилиб, динингга эргашганларни мағфират айлагин ва уларни дўзах азобидан сақлагин".