Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-A'raf · 7:95

ثُمَّ بَدَّلْنَا مَكَانَ السَّيِّئَةِ الْحَسَنَةَ حَتَّىٰ عَفَوْا وَقَالُوا قَدْ مَسَّ آبَاءَنَا الضَّرَّاءُ وَالسَّرَّاءُ فَأَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ

95. Сўнгра ўша ёмонлик ўрнига яхшиликни (бой-бадавлатлик ва хотиржамликни) алмаштириб қўйдик. Ҳатто кўпайишиб кетганларида ва: «Бундай қийинчилик ва кенгчиликлар ота-боболаримизга ҳам етгай (яъни, бизнинг динсизлигимизнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки дунёнинг тартиби ўзи шунақа — бир танглик келса, бир мўл-кўлчилик бўлади)», дейишгач, уларни ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан (бирон бало-ҳалокат билан) ушладик.

തഫ്‌സീർ

Кейин эса бахтсизлик, касаллик каби офатларни бартараф этиб, уларга яхшилик, фаровонлик, тинчлик-омонликни инъом этдик. Шу билан одам сонлари ҳам, мол-давлатлари ҳам кўпайгандан-кўпайиб бораверди. Баданларига жир битганидан кейин яна ўзларидан кетиб: "Ҳали яхшилик, ҳали ёмонлик бўлиб туриши одатий ҳол, ота-боболаримизда ҳам шундай бўлган", дедилар. Улар мусибатнинг ибрат учун, неъматнинг эса истидрож учун берилишини англаб етолмадилар. Шундан сўнг Биз уларни тўсатдан, кутмаган жойларида азоб билан тутдик.

നിങ്ങളുടെ ഭാഷയിലെ തഫ്‌സീർ

അറബി തഫ്‌സീറുകൾ

വിവർത്തനം

കേൾക്കുക