Al-Mukhtasar (Uzbek)
Ghafir · 40:56إِنَّ الَّذِينَ يُجَادِلُونَ فِي آيَاتِ اللَّهِ بِغَيْرِ سُلْطَانٍ أَتَاهُمْ ۙ إِنْ فِي صُدُورِهِمْ إِلَّا كِبْرٌ مَا هُمْ بِبَالِغِيهِ ۚ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ ۖ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ
56. Албатта Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирон ҳужжат — далилсиз талашиб-тортишадиган кимсалар, аниқки, уларнинг дилларида бир кибр (яъни, ўзларини сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни, ўзлари орзу қилган катталикка) етувчи эмасдирлар. Бас, сиз Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта Унинг Ўзигина эшитгувчи, кўриб тургувчидир.
തഫ്സീർ
Аллоҳнинг оятларини ноҳаққа чиқариш учун бирон далилсиз, ҳужжатсиз талашиб-тортишаётганларнинг бу ишлари ҳақни тан олишдан ўзларини катта олиб, такаббурлик қилаётганларидан ўзга нарса эмас. Улар ҳеч қачон ўзлари истаётган чўққига ета олмайдилар. Бас, эй Пайғамбар, Аллоҳдан паноҳ сўранг, У Зотга юкунинг. Албатта У, бандаларининг айтаётган гапларини эшитиб, қилаётган ишларини кўриб турадиган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас ва яқинда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини берур.