Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-A'raf · 7:84وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ مَطَرًا ۖ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُجْرِمِينَ
84. Уларнинг устига даҳшатли ёмғир — тош ёғдирдик. Ана энди жиноятчи — осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.
타프시르
Уларнинг устига даҳшатли ёмғир ёғдириб, сопол тошларни отдик. Қишлоқни эса тўнтардик ва унинг оёғи осмондан бўлди. Эй Пайғамбар, Лутнинг жиноятчи қавми қандай оқибатга йўлиққани ҳақида фикр юритинг! Уларнинг оқибати ҳалокат ва доимий шармандалик бўлди-ку.