Al-Mukhtasar (Uzbek)
Muhammad · 47:17وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ
17. Ҳидоят топган — Тўғри Йўлга юрган зотларга эса (Аллоҳ) яна ҳидоятни зиёда ва тақво ато этур, (яъни, уларга ҳаромдан парҳез қилиш йўлларини кўрсатур).
타프시르
Ҳақ йўлдан бориб, Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган кўрсатмаларга амал қилган зотларга эса янада кўпроқ ҳидоят ва эзгулик сари тавфиқ ато этур ҳамда уларнинг дўзахдан сақлайдиган ишларни қилишларига илҳом берур.