Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ya-Sin · 36:22

وَمَا لِيَ لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

22. У айтди: «Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин? Сизлар ҳам (дунёдан ўтгач) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.

Tafsir

Бу холис насиҳат қиладиган одам деди: "Ўзимни яратган Аллоҳга ибодат қилишдан мени нима тўсяпти? Ўзингизни яратган Парвардигорингизга ибодат қилишдан сизларни нима тўсяпти? Қайта тирилиган пайтингизда жазо ёки мукофотингизни олиш учун Ўша Зот ҳузурига қайтасизлар.