Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ar-Rum · 30:15

فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ

15. Энди иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар (жаннат) боғида шодланурлар.

Tafsir

Аллоҳга иймон келтириб, У Зотни рози қиладиган яхши ишларни қилганлар жаннатларда эришган мангу неъматларидан хурсанд бўладилар.