Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ali 'Imran · 3:87

أُولَٰئِكَ جَزَاؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ

87. Уларнинг жазоси — устларига тушажак Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънатидир.

Tafsir

Ҳақ турганда ноҳақни танлаган ўша золимларнинг жазоси шуки, уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг, одамларнинг - ҳамма-ҳамманинг лаънати бўлади. Улар Аллоҳнинг раҳматидан қувиладилар, мосуво бўладилар.