Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ta-Ha · 20:45

قَالَا رَبَّنَا إِنَّنَا نَخَافُ أَنْ يَفْرُطَ عَلَيْنَا أَوْ أَنْ يَطْغَىٰ

45. Улар дедилар: «Парвардигоро, дарҳақиқат, биз (агар уни Сенга иймон келтиришга даъват этсак) у шошқалоқлик (билан бизни азобга гирифтор) қилишидан ёки баттар туғёнга тушишидан хавфдамиз.

Tafsir

Мусо ва Ҳорун алайҳимассалом дедилар: "Биз ҳали даъватимизни тугатмай туриб, шошқалоқлик билан бизга азоб беришидан ёки баттар ҳаддидан ошиб, зулмини янада кучайтиришидан қўрқамиз".