المختصر (الأوزبكية)
سورة الجن · 72:21قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّا وَلَا رَشَدًا
21. Айтинг: «Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман, (Тўғри Йўлга солгувчи ҳам, зиён етказа олгувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир)».
تفسیر
Уларга айтинг: ”Мен Аллоҳ сизларнинг тақдирингизга битган зарарни даф қилишга ҳам, Аллоҳ ман қилиб қўйган фойдани етказишга ҳам қодир эмасман”.