المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:83فَأَنْجَيْنَاهُ وَأَهْلَهُ إِلَّا امْرَأَتَهُ كَانَتْ مِنَ الْغَابِرِينَ
83. Бас, унга ва аҳлига (яъни, Лут ва унга тобеъ бўлган зотларга) нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки у Аллоҳнинг азобида) қолиб ҳалок бўлгувчилардан эди.
تفسیر
Биз Лут ва унинг оиласини асраб қолдик ва уларга азоб келмасидан олдин тунда юртдан чиқиб кетишни буюрдик. Фақат хотини қавми билан бирга қолди ва улардек азобга гирифтор бўлди.