المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:50وَنَادَىٰ أَصْحَابُ النَّارِ أَصْحَابَ الْجَنَّةِ أَنْ أَفِيضُوا عَلَيْنَا مِنَ الْمَاءِ أَوْ مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ ۚ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ حَرَّمَهُمَا عَلَى الْكَافِرِينَ
50. Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ бу неъматларини кофирларга ҳаром қилгандир», дедилар.
تفسیر
Дўзахийлар жаннатийларга илтимос билан нидо қилиб: "Эй жаннатийлар, сув ва Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган таомдан бизга ҳам оқизиб қўйинглар", дейдилар. Шунда жаннатийлар: "Аллоҳ сув ва таомни сизларга куфр келтирганингиз туфайли ҳаром қилди, биз сизларга Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан ҳеч қачон ёрдам бермаймиз", деб жавоб берадилар.