المختصر (الأوزبكية)

سورة الأعراف · 7:29

قُلْ أَمَرَ رَبِّي بِالْقِسْطِ ۖ وَأَقِيمُوا وُجُوهَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَادْعُوهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ ۚ كَمَا بَدَأَكُمْ تَعُودُونَ

29. Айтинг: «Парвардигорим адолатга буюргандир. Ҳар бир сажда чоғида ўзларингизни тикиб қўйингиз (яъни, бор вужудингиз билан сидқидилдан сажда қилингиз) ва У зотга динингизни холис қилган ҳолда илтижо этингиз. Сизларни бошлаб яратган ҳолига қайтурсиз (яъни, аввал сизлардан йўқдан бор қилгани каби Қиёмат Кунида яна ҳисоб-китоб учун қабрларингиздан чиқарур.)

تفسیر

Эй Муҳаммад, анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳ бузуқлик ва гуноҳга эмас, адолатга буюради. Хусусан, масжидларда холис Ўзигагина ибодат қилишга буюради. Ихлосу тоат ила ёлғиз Ўзигагина дуо қилишга буюради. Сизларни йўқдан бор қилганидек, яна бир марта қайта тирилтиради. Йўқдан бор қилишга Қодир Зот қайта тирилтиришга ҳам қодир".