المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:10وَلَقَدْ مَكَّنَّاكُمْ فِي الْأَرْضِ وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَايِشَ ۗ قَلِيلًا مَا تَشْكُرُونَ
10. Аниқки, Биз сизларни Ерда барқарор этиб, сизлар учун унда тирикчилик воситаларини пайдо қилдик. Камдан-кам шукр қилурсизлар.
تفسیر
Эй Одам болалари, сизларга заминни қароргоҳ қилиб, яшаш учун ҳамма қулайликларни муҳайё қилиб қўйгандик. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилишингиз керак эди. Лекин сизларнинг шукрингиз жуда кам бўлди, етарлича бўлмади.