المختصر (الأوزبكية)

سورة الملك · 67:6

وَلِلَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ ۖ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ

6. Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир. Нақадар ёмон оқибат бу!

تفسیر

Парвардигорларига куфр келтирган нокаслар учун Қиёмат куни ловуллаб турган олов азоби бордир. Уларнинг қайтадиган жойлари нақадар ёмон жой.