المختصر (الأوزبكية)
سورة الملك · 67:10وَقَالُوا لَوْ كُنَّا نَسْمَعُ أَوْ نَعْقِلُ مَا كُنَّا فِي أَصْحَابِ السَّعِيرِ
10. Улар (кофирлар) яна: «Агар бизлар (огоҳлантиргувчи пайғамбарнинг сўзларини) тинглаб, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах эгалари қаторида бўлмас эдик», дерлар.
تفسیر
Яна шундай дейдилар: ”Эшитганларимизга қулоқ солиб, ақлимизни ишлатганимизда эди, ҳақ билан ботилни ажратган бўлардик, дўзахийлар қаторида бўлмаган, аксинча, пайғамбарларга ишониб, айтганларини тасдиқлаб, жаннатийлар қаторидан жой олган бўлар эдик".