المختصر (الأوزبكية)
سورة غافر · 40:58وَمَا يَسْتَوِي الْأَعْمَىٰ وَالْبَصِيرُ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَلَا الْمُسِيءُ ۚ قَلِيلًا مَا تَتَذَكَّرُونَ
58. Кўр кимса билан кўргувчи зот, иймон келтириб, яхшиликлар қилган зотлар билан ёмонлик қилгувчи кимса баробар бўлмас. Камдан-кам эслатма-ибрат олурсизлар.
تفسیر
Кўрадиган кўзи очиқ билан кўрмайдиган кўр тенг эмас. Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қиладиган мўминлар билан эътиқоди бузуқ, ёмон ишларни қиладиган кофир ҳам тенг эмас. Сизлар жуда оз ибратланасизлар. Етарлича ибратланганингизда эди, бу икки гуруҳ орасидаги фарқни англаб, иймон келтирган ва Аллоҳнинг розилигини топиш учун яхши ишларни қиладиган мўминлар сафида бўлишга ҳаракат қилиб қолган бўлар эдингизлар.