المختصر (الأوزبكية)

سورة الزمر · 39:20

لَٰكِنِ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ لَهُمْ غُرَفٌ مِنْ فَوْقِهَا غُرَفٌ مَبْنِيَّةٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ وَعْدَ اللَّهِ ۖ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ الْمِيعَادَ

20. Лекин Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун (жаннатда) устма-уст қурилган хоналар бўлиб, уларнинг остидан дарёлар оқиб турар. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир! Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас.
Лекин Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар учун устма-уст қурилган баланд-баланд бинолар бўлиб, остидан анҳорлар оқиб ўтади. Уларга Аллоҳ шуларни ваъда қилган. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас.

39:20 · المختصر (الأوزبكية)