المختصر (الأوزبكية)

سورة الزمر · 39:2

إِنَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ فَاعْبُدِ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ

2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Биз сизга бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик, бас, сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг!
Эй Пайғамбар, сизга ҳақни қамраб олган Қуръонни нозил қилдик. Унинг ҳамма хабарлари рост, ҳукмлари эса адолатли. Бас, ёлғиз Аллоҳга ҳеч қандай ширкни аралаштирмасдан холис ибодат қилинг.

39:2 · المختصر (الأوزبكية)