المختصر (الأوزبكية)

سورة يس · 36:45

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّقُوا مَا بَيْنَ أَيْدِيكُمْ وَمَا خَلْفَكُمْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

45. Қачон (мушрикларга): «Сизлар Аллоҳнинг раҳматига эришишларингиз учун олдиларингиздаги (дунё фитналаридан) ва ортингиздаги (Охират азобидан) қўрқинглар», (яъни, иймонга келинглар) дейилса, (улар қулоқ солмаслар).
Анави иймондан юз ўгираётган мушрикларга: "Олдингизда келаётган охират ва ундаги машаққатлардан ҳам, ортингизда қолиб кетаётган дунёдан ҳам эҳтиёт бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлинглар", дейилса, қулоқ солмадилар, бепарво юз ўгириб кетдилар.

36:45 · المختصر (الأوزبكية)