المختصر (الأوزبكية)
سورة يس · 36:27
بِمَا غَفَرَ لِي رَبِّي وَجَعَلَنِي مِنَ الْمُكْرَمِينَ
27. Мени Парвардигорим мағфират қилганини ва мени иззат-икромли кишилардан қилганини (билсалар эди)».
У шаҳид бўлганидан кейин унга эҳтиром ила шундай дейилди: "Жаннатга кир". У жаннатга кириб, ундаги неъматларни кўрганидан кейин шундай деди: "Қани энди мени ёлғончига чиқарган ва ўлдирган қавмим мен нималарга эришганимни, гуноҳларим кечирилганини, Парвардигорим мени иззат-ҳурмат қилганини кўрсалар эди, улар ҳам мендек иймон келтириб, мендек шундай неъматларга эришган бўлардилар".