المختصر (الأوزبكية)
سورة الروم · 30:35أَمْ أَنْزَلْنَا عَلَيْهِمْ سُلْطَانًا فَهُوَ يَتَكَلَّمُ بِمَا كَانُوا بِهِ يُشْرِكُونَ
35. Ёки Биз уларга (осмондан) уларнинг (Аллоҳга) ширк келтиришларини (тўғри деб) сўзлайдиган бирон ҳужжат нозил қилдикми?! (Йўқ, улар фақат нодонлик билан ўз ҳавои нафсларига эргашиб, Аллоҳга турли нарсаларни шерик деб билмоқдалар).
تفسیر
Уларни Аллоҳга ширк келтиришга нима ундади? Бирон ҳужжатлари борми? Биз улар келтираётган ширкнинг тўғри эканига бирон ҳужжат нозил қилмадик-ку! Уларда ширк ва куфрни ёқлайдиган бирон китоб йўқ-ку!