المختصر (الأوزبكية)

سورة آل عمران · 3:42

وَإِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاكِ وَطَهَّرَكِ وَاصْطَفَاكِ عَلَىٰ نِسَاءِ الْعَالَمِينَ

42. Фаришталар Марямга: «Ё Марям, албатта Аллоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гуноҳлардан) поклади ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди.

تفسیر

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Малоикалар Марям алайҳассаломга шундай дегандилар: "Олийжаноб хислатларинг туфайли Аллоҳ сени ўз замонангдаги дунё аёллари орасидан танлаб олди ва сендан айбу нуқсонларни аритди".
المختصر (الأوزبكية) - سورة آل عمران 3:42 · Tlawati