المختصر (الأوزبكية)
سورة آل عمران · 3:114يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَأُولَٰئِكَ مِنَ الصَّالِحِينَ
114. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшилик қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандирлар.
تفسیر
Аллоҳга ва охират кунига қатъий ишонадилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар, яхши амалларни қилишга ошиқадилар, тоат-ибодатга оид мавсумларни ғанимат биладилар. Шу сифатларга эга бўлганлар Аллоҳнинг нияти ҳам, амали солиҳ бўлган бандалари қаторидан жой оладилар.