المختصر (الأوزبكية)
سورة العنكبوت · 29:65فَإِذَا رَكِبُوا فِي الْفُلْكِ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ فَلَمَّا نَجَّاهُمْ إِلَى الْبَرِّ إِذَا هُمْ يُشْرِكُونَ
65. Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан кўрқиб) Аллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач), баногоҳ улар (Аллоҳга) ширк келтирурлар!
تفسیر
Мушриклар денгиздаги кемаларга минганларида ёлғиз Аллоҳгагина сиғиниб, чин ихлос билан дуо қиладилар. Қачон уларга ғарқ бўлишдан нажот бериб, қуруқликка етказиб қўйса, яна ширк келтираверадилар.